Тўрт нафар мусулмон ЮНЕСКО Бош директори лавозимига номзод
ЮНЕСКО ташкилоти Бош директор лавозимига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Айни кез БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича бўлимига болгариялик Ирина Бокова бошчилик қилмоқда, Ижроия кенгаши раиси эса мисрлик Муҳаммад Самиҳ Амирдир.
Сайловлар жорий йилнинг куз фаслида бўлиб ўтади.
Эътиборлиси шундаки, номзодларнинг 4 нафари мусулмондир. Улар Пўлат Булбул Ўғли (Озарбайжон), Ҳамад бин Абдулазиз ал-Кауарий (Катар), Солиҳ ал-Хаснауи (Ироқ), Мушира Хаттаб (Миср) ва Вера ал-Ҳури Лакёй (Ливан).
Шунингдек, рўйхатда Фам Суан Шон (Вьетнам), Хуан Альфонсо Фуэнтес Сориа (Гватемала) ва Одри Азулай (Франция) сингари номзодларнинг номи келтирилган.
Islam-today