Татаристонда “Ислом дини расман қабул қилинган кун” нишонланди
22.5.2018 674

Кеча, 21 май куни Россиядаги мусулмонлар – ислом динининг расман қабул қилиниши кунини кенг нишонлашди. Худди шу кунда 922 йили Волга Булғурида Ислом дини расман давлат дини сифатида қабул қилинган эди. Шодиёна муносабати билан Татаристон Республикаси муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин ўз мурожаатида шундай дейди: “ 21–май умумроссия мусулмон уммати учун катта аҳамиятга эга бўлган, татар халқининг ғурури ва ифтихори бўлган санадир. Биз Аллоҳга Ҳақ дин бўлмиш Исломни бизга адолат ва ростгўйлик, ҳамда эзгулик неъмати қилиб берганига беҳад  шукроналар айтамиз.

Давлатчилигимиз, миллий маданиятимиз ва анъаналаримизнинг шаклланишида катта аҳамият касб этган Ислом дини, ҳозирги кунда ҳам Татаристон Распубликасининг сиёсий-маданий ва руҳий жабҳаларида долзарб аҳамиятга эга бўлиб келмоқда”.

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 54051
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

6109