Суриялик Аднан дунёни ҳайратга солди
19 ёшли суриялик ўспирин Аднан ҳаёт учун курашишда кўпчиликни ҳайратга солди. Гап шундаки, у танасининг ярми фалаж бўлишига қарамай халқаро мусобақада иштирок этди. Ногиронлар аравачасида ҳаракатлана оладиган Аднан Байрутдаги анъанавий марафонда иштирок этиб, маррага учинчи бўлиб етиб келди.
“Мен Сурияда ногирон бўлиб қолдим. Ўшанда нон олиш учун дўконга чиққандим. Бирданига бошимиз узра тушган бомба мени ҳам яралади. Бу 2013 йилда бўлганди. Шундан сўнг ота-онам мени Ливанга олиб келишди. Ливанда шифокорлар Аллоҳнинг инояти билан мени ҳаётимни сақлаб қолишди. Мен ҳаёт учун курашишда давом этаман”, дейди Аднан.
Манба: www.islam-today.ru