Сурияда "Ғилдиракли мактаб" лойиҳаси иш бошлади
Сурияда ажойиб лойиҳа иш бошлади – мамлакат жанубида жойлашган қочоқлар лагерида ғилдиракли мактаб номли лойиҳа фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда muslim.uz хабар беради. Ушбу дастурни амалга оширишдан мақсад 5 йил давомида Сурия ҳудудида давом этаётган уруш туфайли болалар ўқишдан ортда қолишмоқда, ана шу бўшлиқни нисбатан бўлса ҳам тўлдиришдир. Ғилдиракли кўчиб юрувчи мактаб – автобус ичини мактаб хонаси сингари жиҳозлаб, парта ва доска ўрнатиб, дарс ўтишдир. Бу ерда ўқувчиларга керакли ўқув анжомлари ва китоблар берилади.
Ҳозирда бундай автобус мактаблар 2 дона, келгусида уларни сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.