Суриялик муҳандис қутқарувчиларнинг ишини енгиллатувчи мослама яратди
5.2.2018 1555

Суриялик муҳандис вайроналар остидан инсонларни олиб чиқишда қутқарувчиларнинг ишларини енгиллатувчи мослама ихтиро қилди. Мамлакатдаги тинч аҳоли деярли ҳар куни юз бераётган портлашлар ва нотинч вазият сабаб вайроналар ва қулаган биноларнинг остида қолиб кетмоқдалар. Бино қолдиқларининг ўта оғир қисмлари сабаб, қутқарувчилар баъзан унинг остида қолган одамларга ёрдам бера олмайдилар.

Халаб унисерситетининг машинасозлик йўналиши битирувчиси Усама Шемме ҳамёнбоп кўтариш ёстиқчаларини ихтиро қилди. Ушбу ёстиқчалар кўтариш қийин бўлган вайроналар остига киритилади ва ҳаво билан тўлдирилади.

Мазкур ихтиро бир неча синовлардан муваффақиятли ўтиб, қутқариш ҳизматлари бўлимларига тарқатила бошланди. Суриянинг фуқароларни муҳофаза қилиш бўлимлари 100 дан ортиқ мазкур ёстиқчалар билан таъминланди. Ёстиқчаларнинг яна бир қулайлиги уларнинг ҳамёнбоплиги бўлиб, уларнинг таннархи 50 АҚШ долларини ташкил қилади.

Усаманинг фикрича : “Суриянинг жуда кўп ҳудудлари тўхтовсиз ҳужумларни бошидан ўтказмоқда. Ҳужумлар оқибатида вайроналарни тозалаш учун жуда кўп вақт талаб қилинади. Менинг ихтироим эса мана шундай вайроналарни тозалаш вақтини қисқартиради ва кўплаб инсонларнинг хаётларини сақлаб қолишга ёрдам беради”.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 39669
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

1328