Швейцарияда “Исломлаштиришга қарши курашувчилар” учун мукофот таъси этилди
Швейцарилик собиқ журналист, муслима аёлларнинг ниқоб ва паранжисини таъқиқлаш қонуни ташаббускори Джорджо Гирингелли навбатдаги қонун ташаббуси билан чиқди.
Бу сафар журналист шу йилнинг қиш фаслида тақдимот бўлиб ўтиши кутилаётган «Swiss Stop Islam Award» мукофотини ўйлаб топди.
Ушбу мукофот “Исломлатириш” билан курашиш йўлида ўзини намоён қилган шахсларга берилади.
«Basler Zeitung» газетасига берган интервьюсида Гирингеллининг таъкидлашича, мазкур мукофотга мамлакатни “босқинчилардан” ҳимоя қилган “ватанпарварлар”гина лойиқ топилади.
Шу билан бирга журналист мусулмонларга нисбатан шахсий адовати йўқлигини айта туриб, ислом динини “хавфли дин” деб айтган.