Швейцария Ливанда яшовчи 2 минг суриялик қочоқни қабул қилади
11.2.2018 3303

Швейцария ҳукумати айни дамда Ливанда истиқомат қилаётган икки минг нафар мусулмонни мамлакатга қабул қилишни режалаштирмоқда.  Бу ҳақида Миграция бўйича давлат котиби Марио Гаттикер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қочоқлар яқин икки йилда босқичма-босқич мамлакатга олиб келинади. Гаттикер бу қадамни “рамзий” дея баҳолади. Бундан мақсад катта миқдордаги қочоқлар оқими боис иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган Ливан ҳукуматига ёрдам кўрсатишдир.

Мансабдор, шунингдек, Швейцария ҳукуматининг суриялик қочоқларга ёрдам бериш йўналишида узоқ муддатли лойиҳаларни қўллаб-қуватлашини ҳам баён қилди.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216294
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24549