Саудиялик олимлар саратонни олтин билан даволашни таклиф этишмоқда
17.11.2016 4438

     Онкологик касалликларни тилла ёрдамида даволаш мумкин. Бу кутилмаган фикр саудиялик таниқли олим Саид Ал-Жарудий томонидан билдирилди. У бир неча йиллардан бери бедаво дардни даволашни қимматбаҳо металлдан фойдаланиш борасида тадқиқотлар олиб бормоқда.
      Al Arabiya`га берган интервьюсида олим бундай даво усулининг келажаги бор, деб таъкидлаган.
   “Оғир ҳасталикларни олтин билан даволаш борасида олиб борилаётган изланишларга 20 йилдан зиёд вақт бўлди. Биз саратон билан зарарланган каламушларда тажриба ўтказдик. Натижа ўта ҳайратланарли. Олтин компонентлари амалда заҳарли ва зарарли эффект бермади. Саратон тўқималари олтинга қаршилик қилиш қобилиятига эга эмаслиги маълум бўлди”-, дейди саудиялик олим.
      Унинг сўзларига кўра, олтин билан боғлиқ лаборатория тадқиқотларининг биринчи босқичини якунлади. Кейингисига яна 10-15 йил вақт кетиши мумкин.

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216315
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24551