Саудия ҳукумати зиёратчилар учун ўринларни кенгайтирмоқчи

11 Yan 2017 1220

   Саудия Арабистони ҳукумати аввалги квоталарни қайтармоқчи. Маълумки, 2016 йилда кичик ҳажни адо этиш учун мамлакатга рекорд даражада кўп зиёратчи ташриф буюрди. Шу боис, Қирол Салмоннинг айтишича, ҳукумат улар учун квоталарни оширимоқчи.
   Расмий маълумотларга кўра, 2016 йилда Саудия Арабистонига 1 862 909 зиёратчи келган. Экспертларнинг фикрича, бу кўрсаткич янада ошиши мумкин. Агар ҳукумат бошқа мамлакатлар учун квоталарни оширса.
   Бу ҳақида Қирол Салмон Ҳаж-2017 га тайёргарлик кўришга бағишланган Ҳаж масалалари бўйича вазирлик йиғилишида маълум қилган. Шунингдек, унда зиёратчилар учун хизмат сифатини ошириш ва хавфсизлигини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.


Islam-today