Саудия Арабистонида ҳаж давомида 70 нафар мисрлик ҳалок бўлгани маълум қилинди
27.9.2015 3594

    Саудия Арабистонида ҳаж давомида камида 70 нафар мисрлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда 26 сентябрда Миср ҳукумати маълум қилди. Вақф ишлари бўйича вазирликнинг маълумотларига кўра, 37 нафар мисрлик Мино водийсида юз берган тиқилинчда ҳалок бўлган. Яна 33 нафар мисрлик табиий сабабларга кўра, асосан ўткир юрак етишмовчилигидан вафот этган, деб маълум қилди Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
    26 сентябрда Саудия Арабистони ҳукумати тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони бўйича янги маълумотларни келтирди. Маккада бўлиб ўтган матбуот-анжуманида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ҳолид ал-Фалоҳ ҳалок бўлганлар сони 769 кишига етганини, 934 киши жароҳат олганини маълум қилди.

 

 

 

www.kun.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216404
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553