Саудия Арабистонида бир йилда 46 минг одам исломни қабул қилди
Аrabnews.com сайтининг ёзишича, Саудия Арабистони мамлакатига ишлаш учун келганлардан 46 мингга яқин одам ислом динига ўтган. Ҳисоб қитобларга қараганда, кунига 164 нафар одам имонга кирган.
Ислом динини қабул қилаётганларнинг катта қисмини, яъни 67 фоизини эркаклар ташкил этади. Улар асосан мамлакат пойтахти ар-Риёдда истиқомат қилади. Қолганлари Шарқий провинция ва Маккада яшайди.