Саудия Арабистонида барча масжидларда истисқо намозини ўқиш жорий этилди
12.11.2016 4321

    Саудия Арабистонида икки масжид ҳодими қирол Салмон томонидан мамлакатдаги барча масжидларда истисқо намозини ўқиш жорий этилди. Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларига амал қилиш ниятида, узоқ вақт давом этаётган жазирама иссиқдан сўнг ёмғир ёғишини Аллоҳдан сўраб масжидларда истисқо намози ўқилмоқда.
    Масжидул ҳарамда жамоат бўлиб, истисқо намози адо этилди. Унда Макка амири қирол Ҳолид ибн Файсал, икки масжид ҳодимининг маслаҳатчиси Абдураҳмон Судайс иштирок этди. Намоз масжид имоми, шайх Бадар бин Абдулазиз бошчилигида адо этилди. Шунингдек, имом Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ёмғир сўраб Аллоҳга қилган дуолари ҳақида маъруза қилди.
    Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёмғир ёғганда «Аллоҳим! манфаатли ёғиш қилгин», дер эдилар”.

 

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216793
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24574