Саудия Арабистонида илк бор аёл киши эркаклар касбини эгаллади

12 Yan 2018 280

Саудия Арабистонида илк бор аёл киши автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчаси раҳбари этиб тайинланди. Аслида бу касбни азалдан фақатгина эркаклар эгаллаб келганлар.

 

Мерват Бухари эндиликда ёқилғи қуйиш шоҳобчасининг раҳбари этиб тайинланди ва унинг қўл остида бир қанча ҳодимлар ишлайди, деб хабар беради Исламньюс Saudi Gazette маълумотларига таяниб.

 

“Менинг шоҳобчам Шарқий вилоятдаги катта йўл юзида жойлашган. Яқинда аёллар ҳам автомобил бошқаришни бошлайдилар ва мен ўз касбим билан уларга намуна бўламан ва қўллаб-қувватлайман. Мен ёқилғи қуйиш шоҳобчасида аёллар учун алоҳида йўлакча ташкил қилмоқчиман, бу албатта улар учун қулайлик бўлади деб ўйлайман”, дейди Бухари.

 

Мерватнинг таъкидлашича, аввалари у ёқилғи қуйиш шоҳобчаларини ташкил қилиш билан шуғулланувчи инвестиция ҳолдингининг медиа департаментида фаолият юритган. Вақти келиб команияга ўзи ташкил қилган беш юлдузли ёқилғи қуйиш шоҳобчаларидан бирига раҳбар лавозими учун номзод керак бўлган ва улар ушбу вазифани Бухарига топширганлар.

 

“Биз аёллар учун ёқилғи қуйиш шоҳобчаларида ҳафсизликни таъминламоқчимиз. Шоҳобча ёнида биз катта дўкон ҳам қурамиз ва янада кўпроқ аёлларни ишга жалб қиламиз”.