Қувайтда кобра шаклидаги минора қурилади
Ваҳимали қурилиш лойиҳаси Қувайтда амалга оширилиши кутилмоқда. Лойиҳа қиймати таҳминан 94 млрд доллар. Инншоот таркибига 1 км.лик баланд иморат киради. Шаҳарсозликнинг ажойиб намунаси 2030 йилда якунланади.
Бир-бирига чирмашиб турган иккита кобра тимсолидаги минора (Сobra Towers Kuwait) лойиҳаси расмлари интернетдаги фикр-мулоҳазалар марказида бўлиб турибди. Минора лойиҳаси CGI (CDI Gulf International)қурилиш фирмасига тегишли. Қурилиш ишлари 2008 йилда бошланиши керак эди. Бироқ жаҳон молиявий инқирози сабаб лойиҳа “музлатиб” қўйилди.
Мулоҳазалар марказидаги яна бир муаммо: лифт. Спирал кўринишдаги конструкцияга оддий кўтаргич тўғри келмайди. Шу боис мутахассислар лифтни ҳаракатлантиришда пневматик трубаларнинг сиқилган ҳавода ишлаши технологиясидан фойдаланишни таклиф этишмоқда.
Муслим Мирзажонов тайёрлади