Қуръонга ҳурматсизлик қилган даниялик жазоланди
25.2.2017 3739

    Данияда сўнги 45 йил давомида биринчи марта “Динни таҳқирлаш” моддаси бўйича жиноий иш кўриб чиқилди. Мамлакатнинг 42 ёшли фуқаросига 2015 йилда ўз уйининг боғида Қуръони каримни ёқиб, уни видеотасвирга олиб, Facebook`даги саҳифасига жойлагани учун жиноий иш қўзғатилди.
    Дания Жиноят кодексига кўра, динни таҳқирлаш жинояти учун 4 ойгача қамоқ жазоси тайинланади. Ҳатто унгача йирик миқдордаги жарима ҳам тўланади. Дания Бош прокурорининг таъкидлашича, бу сўнгги саксон йил ичидаги динни таҳқирлаш моддаси бўйича кўрилган 4-жиноят ишидир.
    Энг охирги шу каби жиноий иш сўнгги бор 1971 йилда кўриб чиқилган. Ўшанда давлат радиостанцияси раҳбарияти эфир чоғида аёл ҳақидаги қўшиқда Худони ҳақоратловчи сўзлар кетгани учун жавобгарликкка тортилганди.

 


Islam-today

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216730
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24569