Қозонда рекорд ҳажмдаги Қуръон қайта таъмирланди
10.8.2018 2448

Қозонда рекорд даражадаги катталикдаги 2011-йилда Италияда яратилган Қуръони Каримнинг босма нусхаси қайта таъмирдан чиқарилди.

Islam-today сайтининг хабар беришича, барча таъмирлаш ишлари Ҳалқаро алоқалар институтида амалга оширилган.

Маълум бўлишича, мазкур тарихий экспонатни яратишда италиялик экспертлар бир қатор хатоликларга йўл қўйганлар.

“Қуръон нусхасини яратишда мутахассислар китобнинг катталигига эътибор беришмаган, китоб муқоваси ҳамда саҳифаларини шунга муносиб тарзда яратишмаганлиги сабабли, китоб варақлангани сайин саҳифалар титилиб, муқова йиритилишни бошлаган.

Қоғозлар блоки жуда заиф тикилгани, жилдининг ўта нафислиги сабаб улкан ҳажмдаги китобни варақлаш имконсиз бўлиб қолган. Китобдаги оятлар битилган босма бўёқлар яхши қуритилмагани боис кўплаб саҳифалар ёпишиб қолган”, дейди олий даражадаги реставратор – рассом, Татаристон тарихи кафедраси профессори Светлана Буршнева.

Эслатиб ўтамиз, ҳажми 150 га 200 см бўлган Қуръон китобининг оғирлиги 800 кг бўлиб, у 632 саҳифадан иборат. 2011-йилда мазкур нусха гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди. Мазкур китоб Булғурда сақланади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216999
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24591