Покистонда Валентин кунини нишонлаш тақиқланди
11.2.2018 3181

Покистонлик дин уламолари мамлакатда ғарб байрами оммалашаётганидан ҳавотир билдирди. Шу боис, Покистон ҳукумати “Севишганлар куни” деб юритиладиган Валентин кунини нишонлашни тақиқлаб қўйди.

Al Jazeera хабарига кўра, оммавий ахборот воситаларида ҳам байрам ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш ман этилди. Айтиш керакки, Авлиё Валентин кунини нишонлаш сўнгги йилларда покистонлик ёшлар орасида оммалашиб, ғарбга тақлидни кучайтириб бораётган эди. Айнан шу жиҳат мусулмон уламоларни қаттиқ ташвишга солди.   

Шу боис, фаол Абдул Воҳид бу байрамнинг жамоатчилик онгига салбий таъсир қилаётгани ва ахлоқсизлик тарғиботига ҳисса қўшаётгани ҳақида Олий судга мурожаат қилди. Мурожаат қаноатлантирилиб, ушбу ғарбона маросимни Покистон ҳудудида нишонлашни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216296
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24550