Пермьда “Мусулмон дунёси” 8-минтақалараро форуми иш бошлади
10.4.2018 2141

Шу йилнинг 5 апрел куни Пермь шаҳрида 8-минтақалараро мусулмонлар форуми иш бошлади. “Мусулмон дунёси” номли ушбу форум мамлакатдаги динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва ислом динига эътиқод қилувчи ҳалқларнинг маданиятни намойиш этишга ёрдам беради.

Тадбирда Пермь вилояти губернатори Максим Решетников, Россия Бош муфтийси Талгат Тажуддин, Россия мусулмонлари диний идораси раиси, маҳаллий мусулмон ташкилотлар ва жамиятлар раҳбарлари, шунингдек, тарих, этнография, диншунослик соҳалари мутахассисилари иштирок этишди.

Тадбир ташкилотчиларининг маълум қилишларича, форумнинг энг асосий воқеаси “Россияда Ислом дини: анъаналари ва замонавий тажриба” амалий конференцияси бўлади.

Форум меҳмонлари ислом тарихига оид нодир экспонатлар намойиш қилинган кўргазмани томоша қилишлари, ҳалол маҳсулотлар ва ҳизматлар ярмаркасида бўлишлари, исломий китоблар дўконларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Тадбирнинг якуний нуқтаси 6-минтақалараро Қуръон мусобақаси бўлади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216393
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553