Пайғамбаримизни мазаҳ қилгани учун ҳиндистонлик фуқаро жазога ҳукм қилинди
18.4.2018 2235

Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилувчи ҳиндистонлик фуқаро Facebook`даги саҳифасида пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг карикатураларини эълон қилгани учун 3 ойга ҳибсга олинди.

«GulfNews» Британия манбасининг маълумотига кўра, полицияга бу ҳақда унинг ҳамкасби хабар берган. У полиция ҳизматига унинг саҳифасидан скриншотларни жўнатган.

Ҳиндистонлик иш жойида қўлга олинди ва суд ҳукмига топширилди. Ислом динини мазах қилгани учун суд унга 1500 АҚШ доллари миқдорида жарима солди. Лекин, суд ҳукмидан норози бўлган айбланувчи, у эълон қилган суратлар карикатура эканини билмаганини айтиб ишни қайта кўриб чиқишга топширди.

Аммо, суд айбланувчининг арзини ноўрин деб топди ва жазони янада кучайтириб уни яна 3 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ҳибсдан озод бўлгач эса у ўз ватанига қайтариб юборилиши белгиланди.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216727
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24568