Қозон шаҳрида кўзи ожиз Қуръон шайдолари учун акция ўтказилмоқда

Қозон шаҳрида “Кўзи ожизларга Қуръон ҳадя қил ва уларни бахтли эт!” акцияси бошланди, дея хабар беради “Ярдем” ҳомийлик кенгаши раҳбари ўринбосари Лирия Кусайманова.
“Ярдем” ҳайрия маркази кўзи ожиз мусулмонлар учун ўқув курслари ташкил қилиб, курс сўнггида ҳар бир битирувчига Брайл алифбосида ёзилган Қуръон китобини тақдим қилади.
“Бутун дунё бўйича Брайл алифбосидаги Қуръон китоблари фақатгина уч давлатда: Саудия Арабистони, Туркия ва Татаристонда ишлаб чиқарилади”, дейди Лирия Кусайманова.
“Реабилитация курсларини ўтаган кўзи ожиз талабаларимиз хаётга ўзгача “кўз” билан қарай бошлайдилар. Биз ушбу ташаббусимизни қўллаб-қувватловчилардан бағоят миннатдормиз, чунки кўзи ожизлар учун Қуръон – бу хаёт мазмунидир. Кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон китобини олишни истовчиларнинг рўйҳати жуда узун. Улар нафақат Россия балки МДҲ давлатларидан ҳамдир.
Лекин, мазкур Қуръон нусхаси жуда қиммат туради. Чунки унинг нашри учун Брайл алифбосига тўғри келадиган қоғоз зарур. Бу қоғоз мамлакатимизда йўқ, уни ҳориждан буюртма қиламиз. Қуръоннинг Брайл алифбосидаги нусхаси 6 томлик жамланма бўлиб, нархи 7.5минг рубль атрофида бўлади. Шу сабаб, мазкур акцияда ишитрок этишни истаганлар ўз ёрдамларини таклиф қилишлари мумкин”, дейди “Ярдем” жамғармаси раиси Малика Гельмутдинова.