Олимпиада иштирокчилари учун динлараро марказ фаолият юритади
1.8.2016 3773

   Халқаро олимпия қўмитаси турли динга эътиқод қилувчи спортчиларнинг ибодат амалларини бажаришлари учун керакли шароитни яратиш мақсадида Динлараро марказда алоҳида хоналар ташкил этади ва барча керакли жиҳозлар билан таъминлайди. Бундай имконият йирик жаҳон динлари—ислом, христианлик, индуизм, буддизм ва иудаизм—га эътиқод қилувчилар учун яратилади. Бу ҳақида The Huffington Post газетаси хабар бермоқда.
   Хабарларга кўра, марказнинг очилиши 24 июль куни бўлиб ўтади. Марказ эрталаб соат 7.00 дан кечки 22.00 га қадар ишлайди. Олимпиада ўйинлари тугаши билан ёпилади. Диний ибодатлар учун хоналарга 50 нафаргача одам сиғади. Ислом дини вакиллари учун эса аёллар ва эркакларга алоҳида хоналар ташкил этилади.
    Эслатиб ўтамиз, ёзги Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 200 давлатида 10 мингдан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

 

Манба: www.islam.ru 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216423
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554