Олимлар: худосизлар диндорларга нисбатан кўпроқ касал бўлади
Диндор инсонларнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар худосиз одамларникига қараганда камроқ учрайди. АҚШ олимлари Ижтимоий ҳимоя лойиҳаси доирасидаги тадқиқотлардан сўнг, шундай қарорга келишди.
Тадқиқотда 40-65 ёшдаги эркак ва аёл кўнгилли фуқаролар иштирок этишган. Натижаларга кўра, диний ибодат манзилларига тез-тез бориб турувчилар, бундай амал билан машғул бўлмайдиганлардан кўра соғлом.
Олимларнинг фикрича, инсон ибодат чоғида рухан енгил тортади, танглик ёзилади, ҳаётий муаммоларни хотиржамлик билан ечишга интилади ва эмоционал оғирликлар камроқ бўлади. Буларнинг барчаси инсон саломатлигини яхшилайди.
Islam-today