Олимлар ҳаромдан сақланиш фойдали эканини исботлашди
21.11.2017 3143

Journal of Epidemiology & Community Health журналида Даниялик олимларнинг тадқиқот натижалари эълон қилинди. Ундаги олимларнинг фикрича маст қилувчи ичимликларни ичиш ва чекишдан сақланиш умрни узайтирувчи энг яхши йўл экани таъкидланган.

 

Тажрибалар давомида олимлар, зарарли одатлар ва организмда хусусан тери ва кўз соҳаларидаги ўзгаришлар ўртасидаги узвий боғлиқликни ўрганишди, деб ҳабар беради Лента.ру сайти.

 

Иш жараёнида Copenhagen City Heart Study тажриба институтида 1976-2003 йиллар давомида 20 минг эркак ва аёл ўртасида ўтказилган тажриба натижаларидан фойдаланишди.

 

Олимларнинг аниқлашича, кўп чекувчи ва спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи кишиларда кўз мугуз пардасида ёғли қатламнинг тўпланиши, ксантелазма (терида ёғли тошмаларнинг пайдо бўлиши), сочнинг тез тўкилиш каби қариш аломатларининг пайдо бўлиши тезлашар экан.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216402
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553