Нью-Йорк мери: "Мен ҳам мусулмонман "
Нью-Йорк шаҳар мери Билл де Блазио Таймс майдонига “Мен ҳам мусулмонман” ёзувли плакатлар кўтариб чиққан мусулмонларни қўллаб-қувватлади.
-Бутун дунёда 1,6 миллиард мусулмон истиқомат қилади. Бу одамлар тинчликни севишади, оиласини қадрлашади, ўз жамияти ва бутун Ер сайёрасига фойда келтиришни ёқтиришади. Биз стереотипларни буткул унутишимиз лозим, - деди де Блазио.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Нью-Йоркдаги Таймс-скверга бир неча минг одам чиқиб, мусулмонларни қўллаб-қувватлаш учун митинг уюштиришди.
Islam-Today