Мусулмонлар ғайридинларга дўстона муносабатда бўлиш борасида етакчи

23 Sen 2017 232

Социологлар Европага келган мусулмон-қочоқлар ўртасида кенг кўламли тадқиқот олиб борди. Мақсад, Европада мусулмонларнинг бошқа дин вакилларига нисбатан агрессив муносабатда бўлиши ҳақида шаклланган стереотипнинг нақадар тўғри эканини аниқлаш эди.

Шундай қилиб, сўров ўтказилган 10 нафар мусулмондан 9 нафари дўстлари орасида ғайри дин вакиллари бор эканини билдирган. Сўровда иштирок этганларнинг 92 фоизи мусулмон бўлмаганлар билан муносабатда ҳеч қандай ноқулайлик сезмаслигини маълум қилган.

Қолаверса, респондентларнинг қарийб ярми Европада дискриминация билан тўқнаш келиши ва уларнинг 2 фоизи жисмоний тазйиққа учрашини маълум қилган.