Мусулмон ўқувчилар ҳақида фильм
18.10.2018 3240

 

Канадада мусулмон ўқувчилар ҳаёти ҳақида фильм суратга олинди. Картинада уч нафар ўсмир мусулмон ҳақида ҳикоя қилинади. Канадалик кинорежиссер Венди Роуленд таълим муассасасида ҳам исломофобия билан доимий тўқнаш келувчи ўқувчи-мусулмонларнинг кечинмаларини кўрсатишга қарор қилди.

Toronto Newsнинг хабар беришича, “14 ёшли мусулмонлар” номли ҳужжатли фильмда канадалик уч нафар мусулмон оиласидан бўлган ўсмирларнинг ҳаёти тасвирланган.

Режиссёрнинг таъкидлашича, бундай долзарб мавзуга қўл уришига сабаб, ўзининг ҳам ўсмир-болаларнинг онаси эканлигидир. “Ўсмир болаларим тенгдошлари томонидан турли хилдаги босимларга дуч келишади. Бу биз мусулмон бўлмаганимизда”, – дейди режиссёр.

Роуленд уни тасвирга олиш жараёнида мусулмон ўқувчиларнинг катталардай фикр юритиши, ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқалар учун ўрнак бўла олишга тиришиши ҳайратга солганлигини тан олди.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216296
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24550