Мусулмон ўт ўчирувчи топиб олган 15 млн. рубльни эгасига қайтарди

9 Noy 2017 410

Россиянинг Доғистондаги ФВВ ҳодими Ирчи Казак бозоридаги ёнғинни ўчириш пайтида топиб олган 15 млн.рубль пулни ўз эгасига қайтарди.

 

Воқеа шу йилнинг 1 ноябрида Ирчи Казак бозорида бўлиб ўтди. Сотиладиган моллар солинган контейнерлар ёнаётган эди. Ўт ўчирувчилар ҳар бир контейнерни очиб кўришаётган пайтда, ходимлардан бири 15 млн.рубль топади. Ёнғинни бартараф этган ўт ўчирувчи контейнер эгасини топиб пулларни эгасига қайтарди. Пулларини қайтариб олган кишининг ҳайрати чексиз эди.   У бу пулларни қайта кўришга умид ҳам қилмаган экан.

 

Ушбу мусулмон ўт учирувчининг бу ҳаракати бугунги кунда ижтимой тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда.

 

   Islam.ru