Мусулмон қиз БМТнинг энг ёш элчиси бўлди

12 Apr 2017 1318

  Нобель мукофоти соҳибаси, ҳуқуқ ҳимоячиси Малала Юсуфзай Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг ёш норасмий элчиси бўлди. Бу ҳақида БМТнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, элчининг асосий эътибори аёллар таълими ва саводхонлиги тарғиботига қаратилади.

 

Юсуфзай ўз блогидаги чиқишлари орқали ВВС компанияси назарига тушганди. Ўз чиқишларида у толиблар режими остидаги Афғонистон ҳаётини ва “Толибон” радикал ҳаракатини танқид қилган. Аёллар саводхонлигини юксалтиришни тарғиб этган.

 

2012 йилда муслиманинг жонига суиқасд уюштирилади. Шундан сўнг, унинг мияси Британияда операция қилинади. 2014 йилда эса Малала Юсуфзайнинг жасорати учун Нобель мукофоти топширилади.

Islam-today