Мусулмон ёзувчи Швециянинг энг нуфузли мукофотига сазовор бўлди
Угандалик мусулмон ёзувчи Швециянинг энг нуфузли мукофоти соҳибига айланди.
“Август мукофоти”(ёзувчи Август Стриндберг шарафига номланган) бу йил “Улар ўз онларининг кўз ёшларига ғарқ бўлмоқдалар” романи ёзувчиси Йоҳаннес Анъюруга насиб этди.
Мусулмон ёзувчи “Йилнинг энг яхши бадий асари” йўналишида мукофотланди.
Эслатиб ўтамиз, “Улар ўз онларининг кўз ёшларига ғарқ бўлмоқдалар” романи Швеция ҳукумати бошқарувини ирқчилар ўз қўлларига олсалар, нималар рўй бериши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.