Мусулмон йигит ота-онасини ҳалокатдан қутқариш учун бир хафта елкасида кўтариб юрди
12.4.2018 465

Мьянмалик мусулмон йигит қочоқлар лагерига етиб олиш учун етти кун давомида ота-онасини елкасида кўтариб юрди. Елкасидаги икки саватга отаси ва онасини жойлаштириб елкасида олиб кетаётган Муҳаммад Аюбнинг сурати ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди.

Фойдаланувчилар уни “Одамийлик рамзи” дея номлашди. Сафарга отланган Муҳаммад Аюб яланг оёқ, юпун кийимда мустақил ҳаракатланишга қийналадиган, қари ота-онасини икки саватга жойлаб, елкасига ортди-ю йўлга тушди. У тоғу-тошлар, дарё-ю ўрмонлардан ўтишга мажбур эди. Оғриқ, чарчоқ ва қўрқувни енгиб ота-онасини ҳалокат домида қолдирмаслик учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилар эди у.

Лекин афсуски, бу билан унинг азоблари тугамади. Кутупалонг қочоқлар лагерига етиб келган йигит бу ердаги аҳвол ҳам ўта оғир, яшаш учун деярли шароит йўқ эканига гувоҳ бўлди. “Кутупалонгда 45 кун яшагач отам вафот этди. Онам эса фалажланган ва кўплаб жароҳатлари бор. Агар тезлик билан уни даволамаса у ҳам бу фоний дунёни тарк этиши мумкин”, дейди кўзида ёш билан Муҳаммад.

Муҳаммад Аюбнинг онаси Осиё Ҳотун 2008 йилда фалаж бўлиб қолган. Муҳаммад унинг ягона фарзанди. Аёл фақатгина фарзандининг бахтли келажагини исташини айтиб ўтди. “Муҳаммад менинг ягонам. Мен унинг бахтли бўлишини ва хаётда муваффақиятга эришишини истайман. Менинг ундан бошқа ҳеч кими йўқ”, дейди она.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 35910
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Илон гўштини ейиш, ёғидан фойдаланиш мумкинми? 01.04.2018

Ассалому алайкум, Устоз. Сизга бир саволим бор эди: илон гўштини истеъмол қилса бўладими? Сочга илон ёғини суртиш ҳукми қандай? Шу ҳақида маълумот берсангиз.

1126
  • Машина айбини беркитиб сотса бўладими? 09.03.2018

    Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Машина бозоридаги машинафурушларни машина пробегини камайтириб айлантириши, молининг айбини айтмасдан сотиб, урилган машинани тоза деб ёлғон гапириб қасам ичиши тўғрисида айтиб ўтсангиз. Раҳмат.

    1215
  • Ғайридинлар кашф қилган спорт турлари билан шуғулланса бўладими? 21.01.2018

    Ассалом алайкум. Бир масала юзасидан саволим бор эди: мен бир спорт тури билан шуғулланяпман. У мусулмон бўлмаган инсон томонидан кашф қилинган. Гап шундаки, бир ҳадисни эшитгандим, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бирор-бир инсон қайсидир бир қавм амалини бажарса, бас у ўша қавмдандир,деган эканлар. Бундан чиқадики, мусулмон бўлмаган кишилар амалини қилиш ножоизми? Ёки эътиқоднинг мустаҳкамлиги кифоями? Шу ҳолатга имкон қадар изоҳ беринг, илтимос. Олдиндан раҳмат!

    3806
  • Бегона қизларга гап отиш ҳукми 06.01.2018

    Ҳаммамиз биламизки, ҳозирги ёшлар жуда ҳам шўх. Йигитлар қизларга гап отишади. Динимизда бу ишга қандай қаралади?

    1112