Муслимани ҳимоя қилган автобус ҳайдовчиси кутилмаган мукофотга сазовор бўлди
26.5.2018 3015

Канададаги мусулмонлар хайрия жамғармаси ўтган йили муслимани ҳимоя қилган автобус ҳайдовчисига ёрдам учун маблағ тўплаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Оттавалик муслима Хейли де Жонг автобусда кетаётиб исламафоб тартиббузарга дуч келади. Исламафоб муслимани ножоиз сўзлар билан ҳақорат қила бошлайди. Шу пайт автобус ҳайдовчиси (мусулмон бўлмаган)  Ален Шарт автобусни тўхтатиб тартиббузарни автобусни тарк этишини, акс ҳолда полицияга мурожат қилишини айтади.

Ушбу ҳодисадан сўнг ҳайдовчи ижитимоий тармоқларда беҳисоб олқишларга сазовор бўлди. Ҳатто, Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳам унга ўз минатдорчилигини билдирган. Маҳаллий мусулмонлар эса ҳайдовчини ифторлик дастурхонига таклиф қилиб, ўз минатдорчиликларини изҳор қилганлар.

Орадан бир оз вақт ўтгач, 2017 йилнинг август ойида muslimlink мусулмонлар хайрия жамғармаси Аленнинг оғир саратон касаллигига чалинганидан хабар топади. Ноябр ойида шифокорлар унинг атиги уч хафталик умри қолганини айтишади. Лекин мўжизани қарангки, Ален ҳозиргача тирик ва у даволанишни давом эттирмоқда. Аленнинг кимёвий даволаниш курслари катта маблағни талаб қилишини билган мусулмонлар қачонлардир уларга ёрдам берган дўстларига кўмаклашишга қарор қилишди. Мазкур жамғарма ҳанузгача Аленнинг даволаниши учун маблағ тўлпаш билан шуғулланиб келмоқда.

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216315
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24551