Муслима аёл ўз фарзандининг қотилини кечирди
Фарзандининг қотиллари устидан олиб борилаётган суд жараёнида жабрдийда она ҳайратомуз нутқ сўзлади.
Сулаймон Абдул Мутакаллим исмли мусулмон йигитча кўчада кетаётиб бир гуруҳ безорилар томонидан отиб ўлдирилган. Қотилликка саба эса бор йўғи 60 АҚШ доллари бўлган эди.
Мазкур безорилар орасида 14 ёшли Джейвон Коултер исмли йигит ўз жиноятини тан олган ва суд қилинаётган эди. Суд жараёнида ҳалок бўлган йигитнинг онаси Руқия хонимга сўз берилади. Сўзга чиққан она жиноятни содир этган Джейвонни бағрига босиб, унинг ҳаётини яхши тарафга ўзгартиришга ёрдам беришини сўзлаган ва унинг онасига ҳам ўз ёрдамини таклиф қилган.
Руқия хоним шудай дейди: “Мен сендан нафратланмайман, нафратлана олмайман. Бу бизнинг йўлимиз эмас. Марҳамат кўрсатиш- мана шу бизнинг асл йўлимиздир”.