Масжидун Набавий Умра мавсуми учун тайёрланди
Икки муқаддас масжид қўриқчиси қирол Салмон ва унинг валиаҳди шаҳзода Мухаммад бин Салмонларнинг қарорлари асосида Мадинадаги Масжидун Набавий Раёсати Умра мавсуми учун тайёргарлик ишларини ниҳоялади.
Saudi Gazette аҳборот ҳизматиннг ҳабарига кўра масжиднинг барча 100та дарвозалари зиёратчилар учун тўлиқ ҳизматда бўлади.
“Бизнинг мақсадимиз Масжидун Набавийни Умра мавсуми учун тўлиқ тайёрлаш эди. Биз барча соҳалардаги муаммоларни - масжид дарвозаларининг барчасини очилиши ва назорат остига олинишидан тортиб, то масжид ҳудуди ва унинг атрофларида тозаликни сақлаш, имконияти чекланган кишилар ва қарияларни зарур аравачалар билан таъминлаш, адашиб қолганларга ёрдам бериш каби масалаларгача кўздан кечирдик”, - дейди Раёсат раҳбарининг ўринбосари доктор Ал-Обейд.
Бундан ташқари, унинг маълумотларига кўра Умра мавсумида Мухаммад (салоллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбаримиз кутубхонасидаги бор китоблар ва аудио материаллар зиёратчилар учун фойдаланишга топширилади.