Масжидда бузғунчилик уюштирган собиқ ҳарбий қилмиши учун ўзини “жазолади”

11 Yan 2018 836

АҚШдаги Колорадо штати масжидида бузғунчилик уюштирган собиқ ҳарбий шифокор, жинояти учун белгиланган жазодан сўнг, ўз жонига қасд қилди.

 

36 ёшли Жозеф Жаквинто Форт Коллинздаги Ислом маркази деразасига тош отиб синдиргач, масжид ичига Инжил китобини ташлаган. Шунингдек, масжид ҳовлисида тартибсизлик уюштириб, 3000 АҚШ доллари миқдорида шикаст етгазган.

 

Жиноят қидирув бўлимида Жозеф ўз айбига иқрор бўлган ва тафтиш ишларида ҳамкорлик қилган. Жазони белгилаш чоғида Жозеф руҳий хасталигини тан олган, шу сабаб унга енгил жазо, яъни 3 йиллик мажбурий даволаниш ва полиция назоратида туриш жазоси белгиланди, деб хабар беради Ислам ньюс New York News маълумотларига таяниб.

 

Лекин, жазо белгилангач, жиноятчининг мурдасини Форт Коллинз меҳмонхонасидан топишган. Жозеф ўз жонига қасд қилган эди.

 

Жозефнинг отаси Майкл ўғлининг 8 йил давомида АҚШ армиясида Хизмат қилгани ва у оғир уруш муҳитини бошидан ўтказгани сабаб, кучли руҳий хасталикдан азият чекиб келганини маълум қилди.