Малайзияда The World Islamic Economic Forum – WIEF-2015 (Жаҳон ислом иқтисодиёти Форуми) бўлиб ўтди
Малайзияда The World Islamic Economic Forum – WIEF-2015 (Жаҳон ислом иқтисодиёти Форуми) бўлиб ўтди. Унда фахрий меҳмонлар қаторида Малайзия Бош вазири Нажиб Тун Абдул Раззоқ, Босния ва Герцеговина Президиум раиси Драган Чович, Озарбайжон Бош вазири Яқуб Еюбов, Ислом тараққиёт банки раҳбари доктор Аҳмад Мухамад Али ал-Маданий ва бошқа бир қатор жаҳон бозорининг нуфузли шахслари иштирок этди.
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш масаласи форум қатнашувчиларнинг диққат марказларида бўлди. Кичик ва ўрта бизнес муҳитини ривожлантириш бўйича бўлиб ўтган мулоқотлардан ташқари, иқтисодиёт, таълим, молия, санъат, технология ва инновация соҳаларида аёлларнинг роли муҳимлиги ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари форум доирасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига ҳам маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилди.