Маккада Каъбани ювиш маросими бўлиб ўтди
18.10.2016 5714

     17 октябрь куни Макка шаҳрида ўзига хос муҳим тадбир—Каъбани ювиш маросими ўтказилди. Авваллари анъанага мувофиқ, бу маросим икки марта, яъни муҳаррам ва шаъбон ойида ташкил қиланар эди. Бу йил эса Саудия Арабистони ҳукумати тавофни амалга ошираётган зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маросимни йилига бир маротаба ўтказишга қарор қилди.
     Таъкидлаш керакки, муқаддас Каъбатуллоҳ қизил сув билан ювилади. Унга гуллар, Таиф водийсида ўстирилган махсус гиёҳлар, хушбўй ўсимликлардан олинган суюқликлар ва муқаддас оби зам-зам аралашган. Қоидага мувофиқ тадбирга Саудия подшоси ёки бошқа ишончли шахс бошчилик қилади.
     Жорий йилда тадбирни қирол маслаҳатчиси, Макка минтақаси губернатори, шаҳзода Ҳолид Ал-Фейсал бошқарди. Шунингдек, маросимда мамлакатнинг атоқли сиёсий ва диний арбоблари, хорижлик ҳурматли меҳмонлар ва уламолар иштирок этди.

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216930
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589