Мадинада Ислом музейи очилди

12 Yan 2018 477

Саудия Арабистонида Дорул Мадина номи билан илк хусусий Ислом музейи очилди. У ердаги 4 залдан иборат экспозициялар Муҳаммад (салаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳаётлари, ислом цивилизацияси ва Мадина шаҳри маданиятига тегишлидир.

 

Муассаса бошқарувчиси Хассан Тохирнинг сўзларига кўра, “бу Мадина шаҳрининг тарихи, маданий мероси ва Пайғамбаримизнинг (салаллоҳу алайҳи васаллам) ҳаётлари ва тарихларига бағишланган илк йирик ихтисослаштирилган кўргазмадир”.

 

Мазкур музей баъзан, ислом дини ва Мадина тарихига, Мадинадаги диққатга сазовор жойларга оид материалларни нашр қилиш, ҳамда, шу мавзуда семинар ва форумлар ўтказиш билан ҳам шуғулланади.

 

Пайғамбаримиз Муҳаммад (салаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳаётларига оид залда Мадина тарихидан ва ислом дини тарихидан нодир суратлар мажмуаси  ва ноёб экспонатлар қўйилган.