Мадагаскарда мусулмонлар сони кескин ошиб бормоқда
3.6.2017 1575

Мадагаскар оролида мусулмонлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Буни сўнгги йилларда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижалари кўрсатиб турибди.

Шундай қилиб, қайд этилган маълумотларга кўра, 2010 йилда оролдаги аҳолининг 1,1 фоизи ислом динига эътиқод қилган бўлса, 2017 йилга келиб, бу кўрсаткич 15 фоизга етган. Таъкидлаш керакки, оролдаги мусулмонларнинг катта қисми шахсий қарори билан исломни танлаган.

Улар орасида 49 ёши Жан-Жак Ревана ҳам бор. Туркиянинг Anadolu ахборот агентлигига берган интервьюсида айтишича, у 15 йил аввал ҳам христиан динига эътиқод қилган ва доимий равишда черковга бориб турган.

« Мен доим бошқа динларга қизиқардим. Бироқ Ислом дини менда жуда катта таассурот қолдирди ва мен мусулмон бўлдим», - дейди у.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 39418
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

1187