Конкорд шаҳрида илк масжид бунёд бўлди
10.3.2018 2909

Американинг Конкорд шаҳри мусулмонлари энди ўз масждиларига эгалар. Шаҳарнинг мусулмон ташкилотлари ташаббуси билан шаҳарчадаги ташландиқ босмахона масжид биносига айлантирилди ва намозхонларга топширилди.

Катта Конкорд Ислом жамияти ушбу босмахона биносини ўтган йилнинг ноябр ойида олиб, у ерни масжидга айлантиришни режалаштирган эди. Лекин, қоғозбозлик ва юридик муаммолар сабаб бу иш чўзилиб кетди.

Босмахона биноси беш йилдан бери қаровсиз ётарди. Мана икки хафта аввал маҳаллий мусулмонлар бу ерни қайта таъмирладилар, ерларга гиламлар тўшаб гўзал ибодат масканига айлантирдилар.

“Биз гўёки бутун умр ижарада яшаб келганмизу, мана бугун ўз хусусий уйимизга эга бўлган одам каби бахтлимиз”, дейди Ислом жамияти раҳбари Хуберт Меск.

Эндиликда масжидга келувчилар яна 200 минг АҚШ долларини йиғиб, яқинларида жойлашган ташландиқ биноларни сотиб олиш ва у ерда намозхонлар учун автомобил тўхташ жойини ташкил қилиш билан бандлар.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216399
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553