Кения президенти Ухуру Кениатта исломни қабул қилдими?
25.2.2017 3112

Кения президенти Ухуру Кениатта ишчи ташриф билан Баҳрайнга боргандан сўнг, унинг ислом динини қабул қилгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Видеоёзув ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Тасвирларда кениялик давлат раҳбарини табриклашга келганлар орасида анъанавий мусулмонлар либосидаги одамларни ҳам кўриш мумкин.

Баъзи фойдаланувчилар эса видеода президентга жуда ҳам ўхшаш шахс бўлиши мумкинлигини таҳмин қилмоқда. Қайд этиш керакки, Ухуру Кениатта 2013 йилдан буён Африка мамлакатларида катта нуфузга эга етакчилардан бири ҳисобланади.

Унинг отаси Жомо Кениатта инқилобчи ва миллий озодлик етакчиси бўлиб, уни “кений миллати отаси” деб аташади.

Кениянинг ярим аҳолиси протестантлар, 25 фоизи католиклар бўлса, мамлакатдаги мусулмонлар сони 10 фоизни ташкил этади.

Islam-today

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216917
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589