Канадалик мусулмон ўз ресторанида ночорларни таомлантирмоқда

6 Yan 2017 1717

    Канаданинг Монреаль шаҳрида истиқомат қилувчи Яҳё Ҳошимий ўз ресторанида уйсиз ночорларга ҳар куни текинга таом улашади. Саҳоватпеша ўз ресторани эшигига француз ва инглиз тилида ночорларга текинга овқат берилишини ёзиб қўйган. Маълум бўлишича, ярим йилдан бери ресторан ночорларга хизмат қилиб келади.
    "Ночорларни таомлантириш—менинг мусулмонлик қарзим. Биз келувчиларнинг ташқи кўриниши, гапириши, пули бор-йўқлигига эътибор қилмаймиз. Одамлар ресторанимизга исталган вақтда келишлари мумкин", - дейди Яҳё Ҳошимий.
   Саҳоватли одамнинг бундай ҳаракати ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинмоқда ва кўпчилик бу яхшилиши учун мўминнинг ҳаққига дуо қилмоқда.

Islam-today