Канада полициясида муслима аёллар учун ҳижоб формаси жорий қилинди
17.8.2018 2678

Канаданинг Оттава шаҳридаги Thawrih корхонаси суриялик қочоқ аёлларни ишга таклиф қилиб, уларга турли касб эгалари учун муслималарга хос либослар яратиш таклифини берди. Маълумки, Thawrih бренди остида бамбук ва бошқа тез қурийдиган матолардан спорт услубидаги ҳижоб ва бош кийимлар ишлаб чиқарилади. Яқинда мазкур корхона шаҳар полиция идорасидан таклиф олган эди.

Канада полицияси ўтган йили хизматдаги муслима аёлларнинг хизмат вақтида рўмол ўрашларига қўйилган тақиқни бекор қилган эди.

«Оттава полиция идораси бизга муслималарга хос либосни полиция униформасига мослаб ишлаб чиқаришни таклиф қилишди», – дейди форма дизайнерларидан бири Сара Абуд.

Корхона дизайнерлари спорт матосидан осон ечиладиган, хавфли вазиятларда бўғилишдан сақлашга мўлжалланган чўзилувчан аёллар бош кийимини ишлаб чиқди. Ушбу вариант полиция хизмати учун айни муддао, дея таъкидламоқда ижодкорлар.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216917
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589