Исроил ХАМАСнинг “ғазаб кунига” чақириғидан кейин Ал-Ақса масжидига киришни чеклаб қўйди
1.8.2015 3756

Исроил ҳукумати жума намозини адо этмоқчи бўлган мусулмонларнинг Қуддусдаги Ал-Ақса масжидига киришларини чеклаб қўйди, деб хабар бермоқда Қувайтнинг “Ал-Рай” нашрига иқтибос келтирган ҳолда “ТАСС” ахборот агентлиги. Исроил ҳукумати ХАМАС ҳаракатининг “Исроил тажоввузига қарши ғазаб кунига” чақириғи сабабли шундай қарорга келди.Нашрнинг маълумотларига кўра, Исроил полицияси “Ал-Харам аш-Шариф” мажмуасига 50 ёшдан кичик бўлганларни киритмаяпти. Фаластин ва Исроил полициячилари юқори тайёргарликка келтирилган.Бундай чораларнинг қабул қилинишига Фаластиндаги Дума қишлоғида ўт қўйилиши оқибатида 1,5 яшар боланинг ўлимига, 3 кишининг жароҳат олишига олиб келган воқеа сабаб бўлди. Ушбу жиноятни яҳудий экстремистлар амалга оширгани тахмин қилинмоқда.

 

Kun.uz

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216431
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556