Ислом: онгли танловми ёки анъаналарга амал қилишми?!
18.10.2018 2932

 

Москва шаҳрида “Ислом: психологик барқарорлик – шахсий ва ижтимоий фаровонликнинг асоси” Иккинчи халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Конференциянинг мавзуси: “Ислом: онгли танловми ёки анъаналарга амал қилишми?!”

Қрим мусулмонлар бошқармаси “Фойдали илм” маърифий дастури раҳбари Зайнаб Баированинг сўзларига кўра, ушбу конференциянинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда чуқур тадқиқотларни талаб қиладиган масалалар кўтарилади.

“Ислом психологияси илм-фанда деярли янги йўналиш ҳисобланади. Шунинг учун мусулмон-психологда шахсий тажрибаси учун назарий-амалий базага эҳтиёж туғилади. Бу конференция шу соҳадаги илмларни эгаллаш учун юксак тажриба олиш имконини беради. Ахир фақатгина муаммони гапириб, уни оммавий муҳокамага олиб чиқиб, Ислом нуқтаи назарини нотўғри тушуниш, у ҳақдаги тасаввурда адашиш ва унга ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишнинг олдини олган бўламиз”, – дея таъкидлайди Зайнаб Баирова.

Конференция доирасига иштирокчилар учун мастер-класслар ўтказиш ва маслаҳат бериш шаклларини муҳокама қилиш ҳам киритилган.

Фалсафа фанлари доктори, Ислом маданияти, илм-фан ва таълимини қўллаб-қувватлаш фонди директор ўринбосари Али Вячеслав Полосин ҳам конференция ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: “Ислом психологияси (“Илм ан-нафс”) – янги фан эмас. Бир қанча асрлар мобайнида йирик Ислом олимлари инсон руҳияти, қалбини ўрганиш билан шуғулланишган. Бир қанча мусулмон диёрларининг мустамлакага олингани сабаб Ислом илм-фанининг ривожи тўхтаб қолган. Ана шу вақтда Ғарбда психология диндан ажратилди ва улар бир-бирига қарама-қарши қўйила бошланди. Лекин бугунги кунга келиб фикрлар ўзгарди”.

Таъкидлаш жоизки, мусулмонларга руҳий-психологик ёрдам кўрсатиш хизматлари бир қанча ислом давлатларида самарали фаолият олиб бормоқда. Уларга Қувайт, Саудия Арабистони, БАА, Туркия, Эронни мисол келтиришимиз мумкин.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216195
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24531