Иорданияда экстремизм ва терроризмга қарши курашишга бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда
19.8.2015 3711

    Жорий йилнинг 18 август куни Иордания Ҳошимийлар қироллиги пойтахти Аммон шаҳрида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасида ўзаро иттифоқликнинг аҳамияти” мавзусини ўрганиш бўйича фаолият юритувчи марказларнинг II анжумани ўз ишини бошлади деб хабар бермоқда www.muslim.uz 
    Ушбу анжуманда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Иордания, Ливан, Уммон султонлиги, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср Араб Республикаси, Жазоир Халқ Демократик Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Янги Зеландия, Буюк Британия ва НАТО ташкилоти вакиллари иштирок этишмоқда.
     Анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашга тааллуқли масалаларда тажриба алмашишдир.
   Уч кун давом этадиган мазкур анжуманда экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг стратегик йўналишлари ҳамда йиғилишда иштирок этаётган давлатларнинг ушбу соҳада амалга оширган бир қатор тажрибаларига оид масалалар муҳокама этилади.

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216186
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24531