Индонезиялик йигит Ҳажга 9 минг километр пиёда босиб келди
9.9.2017 2487

28 ёшли индонезиялик Муҳаммад Ҳамим Сетаван Ҳаж амалини адо этиш учун 9 минг километрлик масофани пиёда босиб, Саудия Арабистонига келди. У мазкур саёҳатни 2016 йилнинг 28 августида бошлаган эди.

Муҳаммад бу йўлда Индонезия, Мьянма, Ҳиндистон, Покистон, Оман, БАА каби мамлакатлар ҳудудини пиёда босиб ўтди. Унинг айтишича, асосан кечалари йўл юрган, тез-тез рўза тутган. Гоҳида масжидларда, гоҳида меҳмондўст одамларнинг уйларида, гоҳида табиат қўйнида тунашга тўғри келган.

“Мен ҳеч кимдан ҳеч қачон ҳеч нима сўрамадим, бироқ йўлда менга кўп яхши одамлар дуч келди, таомлантиришди ва керакли буюмлар беришди”, деди Муҳаммад Ҳамим Сетаван.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216367
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553