Ҳиндистонлик имом эркакларнинг замонавий соч турмагини ножоиз деб топди
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида ҳозирги кунда эркаклар орасида урф бўлган «британча» услубдаги соч турмагини тақиқловчи фатво эълон қилинди.
Ушбу услубдаги соч турмагида юз чаккаларидаги соч бошнинг юқори қисмидаги сочдан калтароқ қилиб олинади.
Мазкур услубни тақиқловчи фатво муаллифи машҳур исломшунос олим шайх Ҳисомиддиндир. Унинг таъкидлашича, ғарбдан кириб келган мазкур замонавий соч турмаклари мусулмон ёшлари ахлоқига салбий таъсир кўрсатади.
Ушбу фатво ҳиндистонлик мусулмонлар томонидан қўллаб-қувватланаётгани эътиборга моликдир.