Ҳиндистонлик мусулмонлар энди Ҳаж сафарига денгиз орқали борадилар

11 Yan 2018 68

Саудия Арабистони ва Ҳиндистон мусулмонларнинг муқаддас масканлар зиёратини амалга оширишлари учун денгиз хизматини қайта йўлга қўйиш ҳақида келишиб олдилар, деб хабар беради Ал Арабия агентлиги. Ушбу янгилик сон жиҳатидан мусулмонлар иккинчи ўринда турадиган Ҳиндистон аҳолиси учун 22 йилдан буён кутилаётган ҳодиса эди.

 

Саудия Арабистони ва Ҳиндистон ўртасидаги транспорт алоқаларининг мазкур тури 1995 йилда бутунлай тўхтатиб қўйилган эди. Денгиз хизматининг қайта ишга тушиши 2018 йилдан бошланади. Энди Ҳиндистонлик мусулмонлар Арабистонга 2-3 кунда етиб боришлари мумкин бўлади. Шунингдек, сафар ҳаражатлари 50 фоизга камайтирилади.