Ҳаж мавсуми учун Макка шаҳрига бир миллиондан ортиқ зиёратчи етиб келди
Саудия Арабистони ҳукуматининг маълум қилишича, пайшанба кунига қадар мамлакатга ҳаж мавсуми учун 1 057 880 зиёратчи ташриф буюрган. Бу ҳақида қиролликнинг паспорт назорати матбуот хизмати хабар берган.
Берилган маълумотга кўра, ушбу мавсумда мамлакатга келаётган зиёратчиларнинг 998 811 нафари ҳаво транспорти орқали, 44 515 ер усти транспорти орқали ва 10 554 нафари денгиз транспорти орқали етиб келган.
Тахминан яна шунча зиёратчининг зиёрат бошлангунига қадар етиб келиши кутилмоқда.