Google экстремистик контентларни аниқловчи ҳодимлар сонини кўпайтирмоқда

7 Dek 2017 192

Google компанияси YouTubeда жойлаштирилаётган экстремистик контентларни аниқлаш билан шуғулланувчи ҳодимлар сонини кўпайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар берилди.

 

“Келаси йили биз мутахассислар сонини кўпайтирамиз, бундан мақсад шуки, 2018 йилга келиб Google компаниясининг контентлар билан ишловчи ва қоидаларни бузаётанларни аниқловчи ҳодимларнинг сонини 10 мингтага етказиш”, - дейди YouTube компанияси директор ўринбосари Сьюзан Войжитски.

 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида YouTube компанияси экстремизмга қарши кураш борасида қўшимча чора – тадбирлар кўришини, ҳамда радикал – экстремистик оқимларга қарши курашда  ўз ҳиссасини қўшишини маълум қилган эди.